«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоадошлари ҳақидаги фикрига изоҳ бериб ўтди.

«Мен буни гапирганимда, жамоанинг жисмоний тайёргарлигини назарда тутгандим. Мен жамоадошларимнинг бирортасидан устун эмасман», – дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўз майдонида «Атлетико» ютқазиб қўйганидан кейин Криштиану Роналду "Агар барча менинг даражамда ўйнаганида, биз 1-ўринда бораётган бўлардик", дея интервью берди.