Россия бозорида фаолият юритаётган Ravon компанияси R2 хэтчбеки (Ўзбекистондаги Chevrolet Spark)нинг нархлари эълон қилинди. Автодилерлар Россия бозорида автомат узатиш қутили энг арзон автомобиль ҳисобланадиган Ravon R2 учун 10 март кунидан бошлаб буюртмалар қабул қилиши кутилмоқда.

Автомобилнинг 1,25 литр сиғимли тўрт цилиндрли двигателга эга, агрегатнинг узатиш тизими 85 от кучига тенг минимал комплектациядаги Comfort AT версияси баҳоси 369 минг рубл (тахминан 4920 доллар)дан бошланади.

Optimum AT версиясида тўртта хавфсизлик ёстиқчаси бор. Эшикларни қулфлаш тугмаси, пассив сигнализацияга эга. Асбоблар панели кумуш рангида. Борт компьютери, кондиционери бор, ён кўзгулари иситилади, олд ойнасида қуёшдан ҳимоя учун қорайтирилган тасма бор. Радиатор панжараси хромланган, ён кўзгулар электрда ростланади, 14 дюймли пўлат дисклари бор. Шунингдек, эшиклар тутқичи ва ён кўзгу кузов рангида. Бундай машина нархи 439 минг рублдан (5850 доллар атрофида) бошланади.

Энг сара комплектация бўлмиш Elegant’да олдинги версияларга қўшимча олтита хавфсизлик ёстиқчаси бор (Optimumда тўртта хавфсизлик ёстиқчаси). Олд ўриндиқлар иситилиши, 6та колонкасидаги аудиотайёргарлик, тўрт эшигининг ойнакўтаргичлари электрлашгани, аудиотизимнинг бошқарув пульти рулдалиги унинг афзаллик жиҳатларидир. Elegant турдаги машина учун 469 минг рубль (6250 доллар атрофида) ва ундан юқори нарх белгиланган.