Россиялик қўшиқчи Зара Сурияда бўлди ва у ердаги рус ҳарбийлари учун қўшиқ куйлади. Маълум бўлишича, қўшиқчи бунгача ҳам Сурияда концерт берган ва яна келишни вада берган.
Концерт рус ҳарбийлари жойлашган «Хмеймим» авиабазасида бўлиб ўтган. Хабарингиз бор, шу кунларда қатор ташкилотларнинг аралашуви билан Сурияда икки ҳафтага барча турдаги отишмаларнинг тўхтатилишига эришилган. Бу келушув кечадан бошлаб амалга кирди.