«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ўз жамоадоши, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўз интервьюси орқали жамоадошларини хафа қилмоқчи бўлмаганини маълум қилди.

«Мен Криштиану Роналдуни яхши биламан. Ўйлайманки, у жамоадошларини хафа қилмоқчи эмасди. Жамоа сардори сифатида «Реал»даги жамоадошларим билан бирга ишлаётганимдан фахрланаман. Лекин ҳар бир инсон ўз фикрига эга бўлиши мумкин.

Мағлубиятга учраганимизда барча бизни танқид қилади. Дербидаги мағлубиятни ҳазм қилиш қийин. Ушбу натижа амалда бизни чемпионликдан маҳрум қилди. Чемпионлар лигасида яхши иштирок этишга ҳаракат қиламиз», – дейди Рамос.

Криштиану Роналду: Агар бутун жамоа менинг даражамда ўйнаганда, "Реал" биринчи ўринда кетаётган бўларди