Сингапурнинг ер усти транспорти бўлими 2020 йилдан бошлаб электрон тўпламларнинг янги тизимини киритишга қарор қилди. Бу ҳақида Asiaone хабар берди.

Ҳукумат харитадан машинанинг қаерда эканини аниқлаш учун ҳар бир автомобилга махсус GPS-қурилма ўрнатишади. Ҳайдовчилардан йўлларда интенсив ҳаракат билан босиб кетилган масофа учун жарима олишни бошлашади. Автопойга мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам назорат остига олинади.

Янги тизим орқали ҳайдовчилар ўз манзилига чиқишдан аввал, йўлларда қай даражада тирбандлик борлиги ҳақида билиб олиши мумкин. Йўл ҳаракати тўғрисидаги барча маълумотлар реал вақт режимида кўрсатилади. Ҳукумат қайд этишича, тизим йўл ўтказгичлар бўйлаб сафар учун кетадиган сарф-харажатларни қисқартиришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, улар «тиғиз» вақт давомида йўл вақти учун эмас, фақат масофа учун тўлов олинишини ваъда қилишди. Янги тизим парковка учун тўловларни ҳам ҳисоблаб беради: пул миқдори эндиликда автоматик тарзда ёзиб борилади, купонларни сақлаб юришга тўғри келмайди.

Шундай бўлса-да, Mashable наширининг фикрича, бу каби тизимнинг жорий этилиши Uber каби хизматлар учун салбий таъсир этади. Ҳайдовчилар ўз даромадининг муҳим бир қисмини фақатгина кўп йўл босганликлари учун беришларига тўғри келади.

Сингапур аҳолиси ҳам бу тизим – ҳукуматнинг фуқаролар шахсий ҳаёти устидан назоратни кучайтириш учун қилаётган иши эканлигидан хавотирга тушмоқда. Ҳукумат кишининг қаерга кетгани ва қайси йўналишни тез-тез босиб ўтаётганидан хабардор бўлади, қолган барча маълумотлардан эса ўз хоҳишига кўра фойдаланади. Шу билан биргаликда, янги тизим жорий этилиши мумкин бўлмаган жойларда қилинган парковка учун жарима миқдорининг ортишига ва бошқа майда қоида-бузарликларнинг кўпайишига сабаб бўлади.