Туркияда яна бир полициячини ўлдириб кетишди

Жаҳон 28 Февраль 2016 2038

Туркиянинг Мардин провинциясида «Курдистон ишчи партияси» (баъзи мамлакатларда террористик гуруҳ деб қаралмоқда) ходими маҳаллий полиция машинасига ҳужум қилган. Жангаралар зирхланган уловга гранатамётдан ўқ отишган. Натижада битта полициячи ҳалок бўлган ва яна иккитаси жароҳат олган.


Туркия ҳукумати мамлакатнинг курдлар яшайдиган ҳудудларида декабрдан буён коммендант вақтларини эълон қилиб келади, хавфсизлик ўша ҳудудларда кучайтирилган, лекин шундай бўлишига қарамай қонунбузарликлар кўп учрамоқда. Полициячилар қатор кўчаларнинг остидан қазилган хандақларни кўришган.

Кўпроқ янгиликлар