АҚШ ҳуқуқ-тартибот муассасалари Виржиния штатида яшовчи 12 ёшли ўқувчи қизни ижтимоий тармоқларда таҳдид солинган хабарларни чоп этгани учун хавфсизликка таҳдид қилишда айблади, деб ёзмоқда The Washington Post нашри.

Ўтган йил декабрида қиз инстаграмда "қотиллик" сўзи, "сешанба куни кутубхонада учрашамиз" деган ибора, шунингдек, тўппонча, пичоқ ва бомба кўринишидаги эмодзи (пиктограмма) бўлган ёзувни чоп этган.

Ушбу хабар Фэрфаксдаги мактаб ходими томонидан пайқалган, шундан кейин полиция ушбу ҳолат юзасидан тергов ўтказган ва қизнинг уйини тинтув қилиш учун рухсат олган. Аниқланишича, қиз хабарни бошқа ўқувчи номидан чоп этган.

Қизнинг онаси унинг фарзанди "жуда яхши қиз" эканлиги, хабарни эса тенгқурлари томондан хўрлашларга жавобан жойлаштирганини айтган.