Воркутадаги "Северная" шахтасидаги янги портлашда қутқарувчилар ҳалок бўлди

Жаҳон 28 Февраль 2016 1553

Воркутадаги "Северная" шахтасида янги портлаш содир бўлди, унда қутқарувчилар ҳалок бўлди. Бу ҳақда 28 февралда тезкор штабдаги манбага иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.  

Қайд этилишича, портлаш Москва вақти билан соат 03:35 да содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши ҳалок бўлган: 5 нафар қутқарувчи ва бир нафар шахта ишчиси. Яна 5 киши жароҳат олган.

Айни вақтда шахтага қутқарувчиларнинг қўшимча гуруҳлари юборилмоқда. Фавқулодда вазият сабабли яқин орада Россия фавқулодда вазиятлар вазири Владимиром Пучков бошчилигидаги тезкор штаб йиғилиши бошланиши белгиланган.

27 февралда фавқулодда вазиятлар вазирлиги шахтада авариявий қисмда ёнғин тўхтамаётгани сабабли катта миқдорда метан гази тўплангани сабабли қайта портлаш юз беришидан огоҳлантирганди.

Шу куннинг ўзида шахтадаги ишлар узоқ вақтга тўхтатилгани эълон қилинганди. Пучков шахтада қидирув-қутқарув ишлари ва бошқа технологик операциялар якунланиши, унинг ҳаётни таъминлаш тизимлари тикланиши зарурлигини айтган.

25 февралда шахтанинг бир қисмида қазиш ишлари олиб борилаётган жойда тоғ зарбаси – тоғ жинслари ўпирилиши юз берган. Ўпирилиш юз берганда шахтада 110 киши бўлган, улардан 80 нафари юзага чиқарилган. 8 киши тиббий ёрдам сўраган. 4 нафар шахтёр ҳалок бўлган, яна 26 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар