Хиллари Клинтон Жанубий Каролинадаги дастлабки сайловларда ғолиб бўлди

Жаҳон 28 Февраль 2016 1448

АҚШнинг собиқ давлат котиби, АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон Демократик партиянинг Жанубий Каролинадаги праймеризида (дастлабки сайловларда) ғолиб бўлди. Бу ҳақда CNN ва Fox News телеканаллари хабар бермоқда. 

Февраль бошида Нью-Гэмпширда ўтган праймеризда бошқа демократ – Берни Сандерс ғолиб бўлганди.

Клинтон Айова ва Невадада ҳам ғолиб бўлди. Шу тариқа, у бўлиб ўтган 4 та праймериздан 3 тасида ғолиб бўлди.

Кўпроқ янгиликлар