Хитой ҳукумати мамлакатда пенсия ёшини узайтиришни режалаштирмоқда. Бу билан ишга лаёқатли фуқаролар кўрсаткичларини яхшиламоқчи. Бу ҳақида Синьхуа ахборот агентлиги хабар берди.

"Режа, тахминан, беш йиллик ўтиш давридан кейин, 2022 йилда амалга оширилади", - деб ХХР меҳнат ресурслари ва ижтимоий таъминот вазирлиги тадқиқотчилари сўзларидан иқтибос келтирди манба.

2015 йилда Хитойда меҳнатга лаёқатли бўлган 16 ёшдан 60 ёшгача аҳоли сони 4,87 миллион кишига қисқариб, 911 миллион нафарни ташкил этди.

Ҳозирда мамлакатда эркаклар учун пенсия ёши 60, ақлий меҳнат билан шуғулланган аёллар учун 55, ишлаб чиқаришда ишлаган аёллар учун 50 ёш қилиб белгиланган.