Украина бош вазири Арсений Яценюк ҳукумат қонуний ҳисобланиши, бироқ сиёсий мужмалликка чек қўйиш керак, деб айтди. Бу ҳақда "112 Украина" телеканали хабар берди.

"Ҳукумат ҳуқуқий жиҳатдан қонуний ва ишлашда давом этмоқда. Бироқ сиёсий мужмаллик мавжуд бўлиб қолмоқда ва унга чек қўйиш керак", деб айтди Яценюк.

Яценюкнинг айтишича, бу беқарорлик учун жавобгарлик Украина президенти Пётр Порошенко, унинг фракцияси ва "Европейская Украина" коалициясини тузган бошқа сиёсий кучлар зиммасига тушади. Бу коалицияга "Батькивщина", "Самопомощь" ва Радикал партия киради.