Зимбабве Президенти Роберт Мугабенинг 92 ёшини нишонлашга $1 млн доллар маблағ сарфланди. Бу ҳақида  РБК нашри хабар бермоқда.

Мугабе муҳолиф кучларнинг норозилигига қарамай, туғилган кунини катта миқёсда ташкил этди. Норозиликнинг асосий сабаби Зимбабведа яшовчи оқ танли фермерларга ерларнинг бўлиб берилиши билан боғлиқ масала экани айтилмоқда.


Агентлик хабарига кўра, Зимбабве африка миллий иттифоқи—Ватанпарвар фронтининг ёшлар қаноти бу учун $800 минг долларга яқин маблағ тўплаган.
Маросим вақтида ҳавога 92 та ҳаво шари учирилган ва президентга улкан торт совға қилинган.
Аввалроқ Зимбабве президентининг хотини Грейс Мугабе у учун махсус ногиронлик аравачи сотиб олиниши ва шундан сўнг у яна мамлакатни бошқаришда давом этиши ҳақида маълум қилганди.