Bloomberg New Energy Finance таҳлилчилари томонидан ўтказилган тадқиқот 2040 йилга келиб дунёдаги транспорт воситаларининг тахминан чорак қисми электромобиллар бўлишин кўрсатди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2015 йилда турли типдаги тахминан 462 мингта электромобиль сотилган. Бу кўрсаткич 2014 йилдагидан 60 фоиз кўпроқни ташкил қилган. Прогнозларга кўра, 2040 йилда электромобиллар савдоси 41 млн донага етади ҳамда 2015 йилдаги натижадан 90 марта кўпроқни ташкил қилади.

Электромобилларнинг кенг тарқалишига аккумулятор батареяларига нархларнинг пасайиши кўмак беради. 2010 йилдан бери литий-ионли батареяларнинг нархи 1 кВт-соат сиғимга ҳисоблаганда 65 фоизга, яъни 350 долларгача пасайган. 2030 йилга келиб уларнинг нархи 120 доллардан пастроққа тушиши кутилмоқда, сўнгра нарх тушиши янги технологияларни татбиқ қилиш ҳисобига ҳам тушишда давом этади.

Bloomberg New Energy Finance таҳлилчиларининг фикрича, натижада 2025 йилга келиб бутун дунёдаги электромобиллар умумий нархи жами бензин ва дизелли двигателли автомобилларникидан камроқни ташкил қилади.