Арабистонлик 6 ёшли болакай Gulf Kingdom савдо марказининг эскалаторига кириб кетган. Уни харидорлар қутқариб қолишгани туфайли қаттиқ жароҳатлардан омон қолган. Бу болакай Таиф шаҳри ғарбида жойлашган савдо марказининг иккинчи қаватига чиқаётганда эскалаторнинг учига осилган ва кийими билан унинг ичига илиниб қолган.

«Sabq» газетасининг ёзишича, эскалатор бақираётган болакайни пастга судрай бошлаган ва харидорлар уни эскалатор ойнасини синдириб, чиқариб олишган.

«Болакай қўлининг бир қисми ҳам тиқилиб қолган. Лекин қаттиқ шикаст олмаган ва уни фуқаро ҳимояси ходимлари шифохонага олиб боришган», дейилади газета хабарида.