Андижон вилоятида яшовчи шахс «Омад лотто» лотереясида жекпот соҳиби бўлди.

«2016 йилнинг 28 февраль куни ўтказилган «Омад лотто» лотереясининг 281-тиражида 286 446 440 сўмдан иборат жекпот ютиб олинди», дейилади лотерея сайтида.

Ютуқли чипта соҳиби 19, 9, 14, 1 ва 17 рақамларини аниқ топган. У 28 февраль куни «Ёшлар» телеканалида эфирга узатилган ўйинда ўйналган жекпот эгасига айланган.

Унинг шахси хавфсизликни таъминлаш учун яширин қолдирилган.

Яна 121 киши 4 тадан рақамни аниқ топиб, уларнинг ҳар бири 401 290 сўмлик ютуқни қўлга киритган.

Лотереянинг 6 март куни ўйналадиган 282-тиражида жекпот миқдори 74 720 240 сўм қилиб белгиланган.