Енгил моторли самолёт АҚШнинг Техас штатидаги Навасота шаҳрида қўнишни амалга оширмоқчи бўлганда ерга қулаган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт фалокатга учраши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.      

Фалокат сабаблари ҳозирча ўрнатилмаган. Полициянинг аниқлашича, самолётда 2 нафар катта ёшли одам ва 2 нафар бола бўлган. Бошқа тафсилотлар берилмаган.