Австралия армияси собиқ қўмондони генерал-лейтенант Питер Лихи Ироқ ҳудудида жойлашган махсус куч хизмати бўлинмаларини мустаҳкамлаш ва уларга ИШИД террористик гуруҳига қарши жанговор операцияларда қатнашиш вазифасини юклатиш ҳақида Австралия ҳукуматига расман мурожаат қилган эди. Австралия бош вазири Малколм Тернбулл 29 февраль куни журналистлар билан суҳбатда ушбу мурожаатни рад этганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Австралия махсус кучлари Ироқда айнан “ўша мамлакат ҳукумати таклифига биноан” жанговор операцияларда чет эл ҳарбий бўлинмаларининг иштирокига қарши чиқиш учун жойлаштирилган. “Бизнинг ҳарбий бўлинмаларимиз (ироқлик ҳарбий кучларига) ўқув машқларини олиб боряпти ва шу вазифада давом этишади”, -аниқлик киритди бош вазир, деб хабар беради ТАСС.

Ўз навбатида Авсвтралия армияси собиқ қўмондони The Australian газетасида эълон қилинган интервьюсида Австралия махсус кучлари “ҳужумларини бартараф қилиш учун террористларни йўқ қилиш керак” деб ҳисоблашини айтган. “Ўтган давр мобайнида биз жуда кўп вақтимизни Афғонистон ва Ироқда қониқарли ҳукумат шакллантиришга сарфладик, лекин бу харакатимиз муваффақият билан якунланмади, у ерда ҳали ҳам террористлар тўлиб-тошиб ётибди. Энди биз (Ироқда) қатъиятлироқ бўлишимиз ва террористлар ҳамда уларнинг тайёргарлик базаларини ва уларни қўллаб-қувватловчи воситаларни аёвсиз йўқ қилишимиз лозим”, -фикрини асослаган у.