Бағдод яқинида ИШИД жангарилари томонидан амалга оширилган иккита теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 70 кишига етди, 100 дан кўпроқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

28 февралда Бағдод яқинида шиалар яшайдиган Мадинат-ас-Садр шаҳрида иккита портлаш амалга оширилди. Ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг маълум қилишича, террорчилар бомба билан тўлдирилган мотоциклларда мобиль телефонлар сотиладиган бозорда ўзини портлатиб юборган. Бошқа маълумотларга кўра, биргина худкуш бомба портлагандан кейин ўзидаги портловчи қурилмани портлатган.