1-4 март кунлари Тошкентнинг "Жар" стадионида "Эртанги кун спорти" деб номланган футбол фестивали бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Япония ўсмирлар (16 ёшгача) терма жамоалари иштирок этади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун бу мусобақа Ҳиндистонда 15 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Бош мураббий Тимур Олимхўжаев бочилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 25 февралдан мусобақага тайёргарчилик кўришни бошлаб юборди.

Мусобақа ўйинлари жадвали:

1 март
11:00. Ўзбекистон – Туркманистон
15:00. Япония – Эрон

2 март
11:00. Япония – Туркманистон
15:00. Ўзбекистон – Эрон

4 март
11:00. Эрон – Туркманистон
15:00. Ўзбекистон – Япония