Буюк Британияда яшаш учун виза олган бадавлат сармоядорларнинг сони 2014 йилга таққослаганда 84 фоизга камайган.

Чет эл сармоядорлари сонининг бу қадар камайиб кетишига коррупцион қонунбузарликларни кузатиш билан шуғулланувчи Transparency International UK компаниясининг мунтазам тафтиш ишларини олиб боришлари сабаб бўлди, деб хабар беради Bloomberg.

Чет эллик сармоядорлар эмиграциясининг камайиши ҳашаматли кўчмас мулк қурувчилари учун шумхабардир, чунки Arcadis консалтинг компанияси ҳисоботига кўра, қурувчилар келгуси ўн йил давомида 25 минг дона қимматбаҳо уй-жой қуришни режалаштирган эдилар.