Католик черковидаги шубҳали ҳолатлар бўйича журналистик текширув ҳақида ҳикоя қилувчи "Диққат марказида" фильми Америка киноакадемияси томонидан йилнинг энг яхши фильми деб топилди ва киноижодкорларга "Оскар" мукофотлари топширилди.

Бу йўналишдаги ғолиблик учун "Диққат маркази" картинасидан ташқари яна 7та фильм даъвогарлик қилганди: "Омон қолган", "Телба Макс: Ғазаб йўли", "Бруклин", "Хона", Шпион кўприги", "Қулатувчи ўйин" ҳамда "Марслик".

"Диққат марказида" фильми энг яхши мослаштирилган сценарий номинациясида ҳам "Оскар" га сазовор бўлган.