Шу йилнинг ёз ойларида, Евросиё киносаноати учун бериладиган соврин тақдимоти бўлиши режалаштирилмоқда. Мазкур мукофот «Оскар» соврини аналоги бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Киношунослар уюшмасининг раиси ўринбосари Олег Иванов РИА "Новости ахборот" агентлигига хабар берди.

«Совриннинг тақдимоти ёз ойларининг бирида бўлиб ўтади, ўйлайманки у ММКФ билан бирга ўтказилади, лекин бу тақдирлаш маросими эмас, балки совриннинг эълон қилиниши бўлади», — деб айтиб ўтди Иванов. Унинг сўзларига кўра, тақдирлаш маросими кейинги йил ўтказилади.

Аввалроқ Россия Киношунослар уюшмасининг раиси, режиссёр Никита Михалков Евросиёнинг киносаноати учун «Оскар» каби мукофотни жорий этиш таклифи билан чиққан эди. Режиссёрнинг бу фикрига Хитой ва Ҳиндистонда ҳам катта қизиқиш билдирилган.