Google қидирув тизимида янги имконият пайдо бўлади. Унинг ёрдамида фотосуратдаги жой ўрнини GPS ёки жойни аниқлашнинг бошқа технологияларисиз аниқлаш мумкин бўлади.

Бу вазифани амалга ошириш учун компания ходимлари сайёрамизнинг турли бурчакларининг 90 млн дан кўпроқ фотосуратидан ташкил топган PlaNet деб номланувчи нейрон тармоқни яратди.

Google’нинг янги функцияси ишлаш принципи фойдаланувчи томонидан юкланган суратнинг маълумотлар базасидаги сурат билан таққосланишига асосланган. Агар суратлар мос келса, PlaNet бу сурат олинган жой номини чиқаради.

Бироқ айни вақтда дастур ҳали мукаммалликдан анча йироқ. PlaNet биринчи синовларда 24,8 фоиз ҳолатда давлатни, 48 фоиз ҳолатда эса қитъани тўғри аниқлай олган, холос.