Интернетда Aston Martin’нинг янги суперкарининг расмий суратлари пайдо бўлди

Технология 29 Февраль 2016 1671

Carscoops нашри Aston Martin британ маркасининг янги суперкари Aston Martin DB11 моделининг расмий суратларини чоп этди. Бу янги машина Женева автосалонида намойиш қилинади. Купе Aston Martin’нинг турбонаддувли двигатель билан жиҳозланган биринчи модели бўлади.

Суратларга кўра, янги машина жосус Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильм – "Спектр" учун махсус ясалган DB10 суперкари услубида бажарилган.

Ҳозирча машинанинг интерьери суратлари олинмаган. Модель 5,2 литрли 12 цилиндрли, 600 от кучига эга твин-турбо двигатели билан жиҳозланади. Шунингдек, моторлар қаторига Mercedes-Benz’нинг 4 литрли 8 цилиндрли битурбо двигатели ҳам кириши мумкин.

Икки эшикли модель "Мерседес"нинг электроникаси ва интерьер элементларини олади. Компаниялар 2013 йилда ҳамкорлик ҳақида келишув имзолашган.

Женева автосалони 3-13 март кунлари бўлиб ўтади. Aston Martin DB11 купеси автосалоннинг матбуот куни – 1 мартда намойиш қилиниши керак.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар