Испания чемпионати: "Барселона" "Севилья"ни, "Атлетик" "Валенсия"ни енгди ва бошқа натижалар

Спорт 29 Февраль 2016 2417

"Барселона" Испания чемпионатининг 26-тури доирасида мураккаб кечган ўйинда иродали ғалабани қўлга киритди. "Севилья"га қарши кечган баҳсда каталонияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасида андалусияликлар ҳисоб очишди. Крон-Дели чап қанотдан етказган узатмани Витоло дарвозага жойлади.

Орадан 11 дақиқа ўтиб, Лионель Месси жарима зарбасини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди.

84 дақиқада эса Пике бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Шундан сўнг ҳисоб ўзгармади.

Қийин кечган ўйинда "Барселона" муҳим ғалабани қўлга киритди ва "кўк-анорранглилар" "Атлетико" билан фарқни 8, "Реал" билан фарқни эса 12 очкога етказишди.

Барселона – Севилья 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 20 Витоло, 1:1 – 31 Месси, 2:1 – 48 Пике.
Барселона – Браво, Матье, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Дани Алвес, 55), Сержи Роберто (Ракитич, 75), Бускетс, Турон (Иньеста, 64), Неймар, Месси, Суарес.
Севилья – Рико, Рами, Тремулинас, Коке, Колодзейчак, Нзонзи, Кристофоро (Коноплянка, 63), Иборра (Муньос, 75), Витоло, Крон-Дели, Гамейро.
Огоҳлантиришлар: Рами (30), Дани Алвес (71), Сержи Роберто (74), Колодзейчак (77), Пике (90).

"Валенсия"нинг ички биринчиликдаги омадсизликлари давом этмоқда. Бу сафар Гари Невилл шогирдлари "Атлетик"дан ўз майдонида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Эндиликда "кўршапалаклар" 31 очко билан 12 ўринда жойлашган. Саккизинчи ўриндаги "Атлетик" ҳисобида эса 38 очко бор.

Валенсия – Атлетик 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар: 0:1 – 73 Сабин Мерино, 0:2 – 77 Муниаин, 0:3 – 80 Адурис.
Валенсия – Диего Алвес, Жоау Канселу, Мустафи, Адерлан Сантос, Гайя, Перес (Пьятти, 76), Санти Мина, Парехо, Андре Гомеш, Черышев (Фегули, 70), Негредо (Пако Алькасер, 58).
Атлетик – Ирайсос, Боведа, Эчейта, Лапорт, Баленсиага, Элустондо (Сан Хосе, 63), Беньят, Де Маркос (Адурис, 68), Микель Рико, Муниаин (Сусаета, 83), Сабин Мерино.
Огоҳлантиришлар: Андре Гомеш (43), Жоау Канселу (54).

"Вильярреал" эса ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилди. "Сариқ сувости кемаси" рақиб дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритишга муваффақ бўлди. Ушбу ғалабадан кейин "Вильярреал" ўз очколарини 52тага етказди. Жамоа энди 3-ўринда бораётган "Реал Мадрид"дан атиги 2 очко ортда бормоқда.

Вильярреал – Леванте 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 12 Баптистао, 2:0 – 30 Кастильехо, 3:0 – 48 Адриан.
Вильярреал – Ареоля, Мусаккьо (Руис, 46), Марин, Байи, Бонера, Кастильехо, Сориано, Матиас Науэль, Тригерос (Пина, 70), Адриан (Бакамбу, 73), Баптистао.
Леванте – Мариньо, Меджани, Наварро, Тоньо, Верду (Куэро, 54), Лерма, Верса, Симау, Моралес (Шуметра, 72), Дейверсон, Росси (Камараса, 54).
Огоҳлантиришлар: Наварро (27), Лерма (39), Верса (44).
Четлатиш: Наварро (56).

Депортиво – Гранада 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 24, пенальти Эль-Араби.
Депортиво – Люкс, Хуанфран (Гутьеррес, 83), Аррибас, Наварро, Луизинью, Бергантиньос (Риера, 63), Москера, Борхес (Родригес, 89), Фажр, Перес, Луис Альберто.
Гранада – Фернандес, Лопеш, Бабен, Кошта, Бираги, Рочина (Барраль, 80), Крхин, Дукуре, Саксесс (Ломбан, 90), Эль-Араби, Пеньяранда (Мендес, 59).
Огоҳлантиришлар: Хуанфран (23), Наварро (32), Мендес (85), Кошта (88), Фернандес (90).
Четлатиш: Люкс (90).

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20725 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49676 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3621 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2110 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4051 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2323 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3490 Жаҳон
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 5233 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4668 Ўзбекистон
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
22:34 / 21.08.2017 18965 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар