2015 йилнинг ноябридан Канадага 25 минг суриялик қочқин келтирилган. Бу ҳақда CBC телеканали маълум қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, суриялик қочқинларнинг охирги гуруҳи бўлган Канада ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари 28 февралга ўтар кечаси Монреаль шаҳрига қўнган. Шу тариқа, Канада ҳукумати жорий йилнинг 1 мартигача Канадага 25 минг нафар сурияликни келтириш бўйича берган ваъдасини бажарди. Буни Канада иммиграция, қочқинлар ва фуқаролик ишлари вазири Жон Маккаллум 29 февралда расман маълум қилиши кутилмоқда.

Қочқинлар ўтган йилнинг 4 ноябридан Канада ҳарбий-ҳаво кучларининг транспорт самолётлари билан Иордания ва Ливиядан етказилганлар. 2016 йилдан бошлаб Туркияда бўлган қочқинлар етказила бошланган.

Маккаллум, шунингдек, 2016 йил охиригача 50 минггача суриялик Канадага келиши мумкинлигини айтган. 10 минггача қочқин канадаликларнинг хайр-эҳсонлари ҳисобига олиб келиниши маълум қилинганди.