"Манчестер Сити" клуби Англия лигаси кубоги финалида "Ливерпуль"ни ютди ва 4-марта ўз тарихида бу кубок соҳибига айланди. Англиянинг бош майдони ҳисобланувчи Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида "шаҳарликлар"нинг омади чопди ва улар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

2-бўлимнинг бошида Серхио Агуэронинг узатган тўпини Фернандиньо аниқ зарба билан мерсисайдликлар дарвозабони Симон Миньоле қўли остидан дарвозага йўллади.

83-дақиқада Адам Лаллананинг "Сити" дарвозасига йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, Филиппе Коутиньо оёғига келиб тушди ва у хаёллаб ўтирмай уни дарвозага аниқ йўллади.

"Манчестер Сити" 4 марта бу кубок соҳиби бўлди. Айни вақтда бу борада "Ливерпуль" етакчилик қилмоқда, жамоа бу нуфузли совринни 8 марта қўлга киритган.

Англия лигаси кубоги. Финал
Ливерпуль – Манчестер Сити – 1:1 (1:3)
Голлар: Фернандиньо, 49 (0:1); Коутиньо, 83 (1:1).
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 1:2, 1:3.