Марк Рэйленс Стивер Спилбергнинг "Айғоқчи кўприги" фильмидаги роли учун АҚШ киноакадемияси мукофотини қўлга киритди.

Бу йили иккинчи пландаги энг яхши актёр номинацияси бўйича актёрлар Том Ҳарди ("Омон қолган"), Кристиан Бейл ("Қулатувчи ўйин"), Марк Руффало ("Диққат марказида"), Марк Рэйленс ("Айғоқчи кўприги") ва Сильвестр Сталлоне ("Крид: Рокки авлоди") лар номзод бўлганди.

Кўпчилик танқидчилар бу мукофотга бош номзод деб Сильвестр Сталлонени кўришаётган эди. Роккининг охирги қисми учун Сталлоне "Олтин глобус" мукофотига сазовор бўлган.