Мексиканинг Торреон шаҳридаги Centenario Coliseo кўнгилочар марказида кучли ёнғин юз берди. 26 февраль куни у ердаги родео-шоуда томошабинларни мушакбозлик билан хушнуд қилиш вақтида петардалардан бири иншоот гумбазида тиқилиб қолган. Бунинг оқибатида бир зумда ёнғин чиққан. 

Томошабинлар ва бино ходимлари тезда эвакуация қилинганлари учун ҳеч ким жабр кўрмаган. Аланга ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган, уларга оддий одамлар ҳам кўмак кўрсатган.

Ёнғин сабабли кўрилган моддий зарар 1,6 млн долларга баҳоланмоқда.