Москвада 4 ёшли болани ваҳшийларча ўлдирганликда гумон қилиниб, унинг энагаси қўлга олинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотига кўра, боланинг танаси топилганда, унинг бош қисми бўлмаган. Тахминларга кўра, марҳум боланинг бошини энага олиб кетган, деб хабар беради ТАСС.

29 февраль куни Москванинг Народное Ополчение кўчасидаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Битта хона, йўлакдаги буюмлар ва мебеллар ёнган. Ёнғин ўчирилгач, зўравонлик аломатларига эга 3-4 ёшли боланинг бошсиз танаси топилган.

Ушбу фожиа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.