Москвада ўз қарамоғидаги 4 ёшли қизчанинг бошини кесиб олгани учун қўлга олинган энага аёл пойтахтда ноқонуний равишда ишлаб келган муҳожир экани аниқланган. Бу ҳақда Россия ФМХнинг Москва бўйича бўлими раҳбари Ольга Кириллова маълум қилган.

"Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган Гулчеҳра Бобоқулова ноқонуний равишда ишлаган. У Россияга иш мақсадида келганини айтди. Унга патентсиз ишлашга йўл қўйишган", дейди у.

"Миграция ва қонун" маркази раҳбари Гавҳар Жўраеванинг маълум қилишича, бу воқеа ушбу аёлнинг молиявий етишмовчилик ортидан келган оғир руҳий ҳолати туфайли рўй берган.

Манба: Москвада 4 ёшли болани ўлдирган энага гиёҳванд модда таъсирида бўлган