Хонанда Шаҳзода ўзининг фейсбукдаги саҳифасига ҳамкасби ва яқин дугонаси бўлмиш Нилуфар Усмонова билан тушган суратини жойлаштирди.

Улар билан бирга яна бир йигит ҳам суратга тушган. Ушбу суратда жуда ҳам очиқ кийимда тушган Нилуфар Усмонова тармоқ аъзоларининг кескин танқидига учрамоқда.

Улар хонанданинг либосига бир қатор салбий муносабатлар билдиришди.

“Биз баъзан кимлигимизни унутиб қўямиз. Яна бир неча йилдан сўнг шоу-бизнес вакиллари яланғоч юрса ҳам ажаб эмас. Кўзгуга қаранг, ахир сиз ёшларга ўрнак бўлишингиз керак!”

“Орияти йўқ ўзбек қизлари...”

“Шаҳзода бу расмни қўймаслиги керак эди, Нилуфарнинг хабари бормикин? Шармандаликдан...”

“Ўзбеклигимиз эсдан чиқмасин...”.

Бу каби кинояли мулоҳазаларга Шаҳзода ҳеч қандай жавоб қайтармади ва суратни ҳам олиб ташламади.

Изоҳлар орасида баъзи бир фойдаланувчилар хонандани танқид остига олиш нотўғри эканлигини таъкидлаб, ижобий фикрлар билдиришган.

Қолаверса, Нилуфар Усмонова ўзининг ҳам фейсбукдаги саҳифасида очиқ кийимдаги видеотасвирини жойлаган. Видеода арабча рақсга "хиром айлаётган" уч нафар фарзанднинг онаси ҳисобланмиш Нилуфарнинг жуда ҳам очиқ кийимдалигини кўриш мумкин.

"Спорт, соғлом турмуш тарзи сари интилиш яхши албатта, аммо аёл биринчи навбатда - аёлдир. У ўзининг нафақат хатти-ҳаракатлари, балки кийган либоси, шарм-ҳаёси билан ҳам бошқаларга ўрнак бўла олиши керак. Айниқса, агар у хонанда бўлса. Худди шундай беҳаё суратлари ва очиқ либослари учун яқиндагина хонанда Лола ҳам қаттиқ танқидга учраган эди. Хонандалар бу каби кийимлар орқали ким ўзарга пойга ўйнашмоқчи ёки халқнинг жиғига тегиб, ўзларининг қай даражада «гўзал» қадди-қоматли эканликларини исботлаб беришмоқчи", дейди фикр билдирганлардан бири.