ОАВ: Роман Абрамович музокаралар ўтказиш учун Конте билан учрашади

Спорт 29 Февраль 2016 1533

Россиялик тадбиркор, Англиянинг «Челси» клуби бош мураббийи Роман Абрамович яқин уч кун ичида Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте билан учрашишни режалаштирмоқда. Томонлар Лондон клубини италиялик мутахассис бошқариш бўйича музокара ўтказади, дея хабар бермоқда Football Italia.

Хабарда қайд қилинишича, учрашув давомида Абрамович Контега таклиф қилинаётган уч йиллик шартнома шартлари бўйича музокара олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Контенинг Италия терма жамоаси билан тузган шартномаси 2016 йилги Европа чемпионатидан сўнг ниҳоясига етади.

Лондонликлар жамоасини айни вақтда бошқариб турган Гуус Хиддинк 2015 йилнинг 17 декабрида Моуриньо ўрнига мавсум якунигача ишлаш учун таклиф этилганди.

Италия терма жамоасигача Конте Туриннинг «Ювентус» жамоасини 3 мавсум давомида бошқарган ва 3 марта ички чемпионатда ғолиб чиқиб, 2 марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритганди.

Айни вақтда «Челси» АПЛнинг 27 ўйинидан кейин 36 очко тўплаган ҳолда 11 ўринда кетмоқда.

Абрамович «Челси»нинг янги мураббийи ким бўлишини ҳал қилди

Кўпроқ янгиликлар