Жорий йилнинг 26 феврал куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида пауэрлифтинг бўйича Жахон кубогида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси аъзолари Нуритдин Дaвлатов (-107кг) 194 кг ҳамда Рўза Қўзиева(-49кг) 92 кг тошни ўзига бўйсундириб, бронза медалларига сазовор бўлди.

Мазкур нуфузли мусобақада жахоннинг 40 давлатидан 190 спотчилар иштирок этди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий Паралимпия асоциацияси матбуот хизмати.