"Ўзэкспомарказ"да 2 март куни бирданига учта кўргазма очилади

Ўзбекистон 29 Февраль 2016 3477

ITE Uzbekistan компанияси Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма мажмуасидаги 2016 йилги баҳорги мавсумни бирданига учта кўргазма билан бошлайди. Бу ерда UzBuild 17-қурилиш кўргазмаси, Aqua-Therm Tashkent иқлим ва сув таъминоти қурилмалари 5-кўргазмаси ва MebelExpo Uzbekistan мебель ва ёғочга ишлов бериш 13-кўргазмаси бўлиб ўтади.

300 та компания 2-4 март кунлари бўлиб ўтадиган кўргазмаларда иштирок этишини тасдиқлади. ITE Uzbekistan биринчи марта бу кўргазмаларни алоҳида павильонларда ўтказади.

UzBuild-2016 кўргазмаси 19 та давлатдан 140 та компания стендларини бирлаштиради. Бундан ташқари, Германия, Италия ва БАА, шунингдек, Россиянинг Киров вилоятидаги компанияларнинг жамоавий гуруҳи миллий стендларни намойиш қиладилар.

Аввалги йилдаги кўргазмага 13-14 минг одам ташриф буюрганди, ташкилотчилар бу йилги кўргазма янада каттароқ қизиқиш уйғотишига умид қилмоқдалар.

Aqua-Therm Tashkent кўргазмасида 12 та давлатдан 55 та иштирокчи қатнашади.
MebelExpo Uzbekistan кўргазмасида эса 15 та давлатдан 90 дан кўпроқ компания, жумладан Ўзбекистондан 25 та компания иштирок этади.

Шунингдек, баҳорда ва ёзнинг илк кунлари яна бир қатор кўргазмалар бўлиб ўтади:
"Озиқ-овқат саноати — WorldFood Uzbekistan" 16-кўргазмаси ва "Қишлоқ хўжалиги — AgroWorld Uzbekistan" 11-кўргазмаси (16-18 март), «Соғлиқни сақлаш — TIHE» (19-21 апреля) 21-кўргазмаси, "Энергетика, энергияни тежаш, муқобил технологиялар, электротехник қурилмалар, ахборот-ўлчаш техникаси — Power Uzbekistan» 11-кўргазмаси ва «Ўзбекистон нефть ва гази — OGU» (18-20 май) 20-кўргазмаси ҳамда "Ўзбекистон инфратузилмаси / Фарғона водийси — Uzbekistan Infrastructure / Ferghana Valley» 2-кўргазмаси (1-3 июнь).

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар