Испаниянинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан мамлакат чемпионати доирасидаги «Атлетико»га қарши учрашувдаги мағлубиятдан (0:1) кейин мадридликлар президенти Флорентино Перес билан учрашди.

Cadena COPE радиоси берган хабарга кўра, учрашув давомида Перес француз мутахассисига тўлиқ ишониши билдирган ва унга трансфер сиёсати вақтида тўлиқ карт-бланш берилишини маълум қилган.

Қайд қилиншича, Зидан мавсум якунида ўзига маъқул бўлмаган исталган футболчи билан хайрлашиши ҳам мумкин бўлади.

Испания чемпионатининг 26 туридан кейин «Реал» турнир жадвалида ўчинчи ўринда бормоқда, жамоа «Атлетико»дан 4, «Барселона»дан эса 12 очко ортда қолмоқда.