Римнинг "Рома" жамоаси раҳбари Жеймс Палотта "бўрилар"га кўп йиллардан буён сардор сифатида ўйнаб келган тажрибали ҳужумчи Франческо Тоттининг бундан кейин ҳам кўп йиллар давомида жамоада қолиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатган.

Бундан олдинроқ, 39 ёшли ушбу ҳужумчи маҳаллий телеканаллардан бирига "ўзининг ўйинларга кам туширилаётгани"дан ҳамда янги бош мураббий Лучано Спалетти ўзига илиқ муносабатда бўлмаётганидан шикоят қилиб, интервью берганди. У вазият ўзгармаса, жамоани тарк этиши мумкинлигини қўшимча қилиб ўтган.

Шундан сўнг, бош мураббий уни 26 тур доирасида "Палермо"га қарши кечган ўйин қайдномасига киритмади ва уйига жўнатиб юборди.

"Барча Тотти ҳақида ўз тахминларини билдиришга уринмоқда. У "Рома"да қолади. Узоқ йилларга. Мен бу футболчини ёқтираман", дейди Паллотта

Бундан ташқари, президент бош мураббий Лучано Спалетти ҳақида ҳам яхши фикрлар билдирган ва уни "фантастик даражадаги мураббий" дея атаган.

Бундан олдинроқ, президентнинг Тотти билан музокаралар ўтказгани ва унга жамоа раҳбариятидан иш таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Жорий мавсумда Тотти 6та ўйин ўтказди ва 1 гол уриб, бир голли узатма муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2016 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Франческо Тотти: Вазият ўзгармаса «Рома»да қола олмайман

Спаллетти: «Тоттига Гиггз каби ёрдамчи мураббий ёки Недвед каби жамоа директори бўлишни таклиф қилганман»

"Рома" президенти Тоттига шартномани узайтириш ёки ёрдамчи мураббий бўлишни таклиф этмоқда

Лучано Спаллетти: «Тоттини туширмоқчи эдим, лекин биз ўз майдончамиздан чиқолмай қолдик»