"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфер нархи пасайди.

Transfermarkt порталида португалиялик футболчининг трансфер нархи 120 миллион евродан 110 миллион еврога тушган.

31 ёшли бу футболчининг трансфер нархидаги бу ўзгариш унинг "Қироллик жамоаси"да кутилганидек ўйин кўрсата олмаётгани билан боғлиқ.

Жорий мавсумда Криштиану Роналду жамоа билан барча турнирларда 33та ўйин ўтказган ва 34та гол урган. Лекин у ўйинларнинг 17тасидагина майдонни гол урмасдан тарк этмаган. У "Реал"нинг муҳим ўйинларида ўзини кўрсата олмаётгани қайд этилган.