Американинг Starbucks қаҳвахоналар тармоғи 2017 йилда Миланда Италиянинг Percassi девелопери билан ҳамкорликда биринчи қаҳвахонасини очади.

Италия компанияси LEGO Group, Victoria's Secret, Gucci, Ralph Lauren, Nike ва Ferrari каби брендлар билан ҳамкорлик қилади. Percassi девелопер (кўчмас мулк яратиш, мавжудларини ўзгартириш ва ҳоказолар билан шуғулланувчи тадбиркор ёки ташкилот)и қаҳвахоналарни Starbucks лицензияси асосида юритади. Айнан нечта қаҳвахона очилиши маълум қилинмаган, деб хабар беради RNS.