Тошкент шаҳридаги «Флешка» (эски «Малика») савдо мажмуасида икки SIM-картали Sony Xperia C4 смартфони 1,7 миллион сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда «Мобинфо» хабар берди.

Ушбу смартфонда 1920х108 пиксел, 5,5 дюймли IPS-дисплей, ҳар бири 1,7 ГГц частотага эга саккиз ядроли MediaTek MT6752 процессори, 700 МГц частотали Mali 600 графика процессори, 2 Гб тезкор ва 16 Гб доимий хотира (+MicroSD), 4G LTE/3G HSPA+, Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.1, GPS, NFC, 5 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа камера, 2600 мА·с қувватга эга батарея, Android 5.0 Lollipop операцион тизими ўрнатилган.

Sony Xperia C4 «селфи смартфон» дея аталади. Чунки унинг олд камерасида Exmor R датчиги ҳамда LED-вспишка ўрнатилган ва у кенг — 25 миллиметр бурчак остида тасвирга олади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу смартфоннинг нархи 28-феврал ҳолатига кўра кўрсатилган.