Украинада 2016 йилнинг 1 март кунида аҳоли учун етказиб бериладиган электр энергия минимал нархлари 1 кВт/ч учун 57 копейкага (25 фоиз) ошади. Бу ҳақда УНИАН хабар берган.

Бу қарор энергетика ва коммунал хизматлар соҳасидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича миллий комиссия томонидан қабул қилинган.

2015 йилнинг февралида аҳолига етказиб бериладиган электр энергияси учун тарифлар графиги 2 йиллик қилиб тузилганди.

2016 йилнинг 1 сентябрида аҳоли учун электр энергиянинг янги нархлари жорий қилиниши айтилган.