Хитой халқ банки ялпи ички маҳсулот ўсиши мақсадида банклар учун захиралаш ставкаларини пасайтирди

Иқтисодиёт 29 Февраль 2016 1765

Хитой халқ банки (Марказий банк) иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида барча тижорат банклари учун захиралаш меъёрларини 0,5 фоизга, яъни 17,5 фоиздан 17 фоизга пасайтирди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Хитой банклари учун янги меъёрлар 2016 йил 1 мартидан кучга киради. Бундай қарор жорий йилда биринчи бор қабул қилинмоқда.

"Меъёрлар даражасининг пасайтирилиши кредитлашнинг ўсиши, мамлакатдаги молиявий тизим ликвидлигини ошириш ҳамда тузилмавий ислоҳотларни ўтказиш учун асосни яхшилашга олиб келиши керак", дейилмоқда Хитой халқ банки берган хабарда.

Айни вақтда Хитой иқтисодиёти 21-аср бошидан бери ўсишнинг энг кам суръатларини намойиш қилмоқда. 2015 йилда Хитой халқ банки захиралаш меъёрларини 5 марта пасайтирган эди.

Кўпроқ янгиликлар