Хитойда 1,8 миллион ишчи ишсиз қолади

Жамият 29 Февраль 2016 1997

Хитойда 1,8 миллион ишчи саноатда ортиқча кучланишни қисқартириш дастурини амалга ошириш доирасида ўз иш ўринларидан воз кечишга мажбур бўладилар.

“Айни пайтда тошкўмир қазиб олиш ва пўлат саноати ортиқча кучланишнинг қисқартирилиши амалга ошириладиган жойлар рўйхатининг энг аввалида турибди. Дастлабки прогнозларга кўра, кўмир саноатида 1,3 миллион киши, пўлат саноатида эса 500 минг киши, умумий ҳисобда 1,8 миллион киши ишидан бўшатилади”, - деди Хитой Халқ Республикаси меҳнат заҳиралари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Инь Вэйминь 29 февраль куни бўлиб ўтган матбуот-конференциясида.

Аввалроқ Хитой саноат ва ахборот технологиялари вазири ўринбосари Фан Фэй 100 миллиард юань (15,3 миллиард доллар) миқдоридаги жамғарма ташкил этилиши ҳақида маълум қилган эди. Маблағнинг асосий қисми кадрлар қисқаришидан азият чеккан ходимларни ишга жойлаштиришга сарфланади, деб хабар беради РИА Новости.

Январь ойида "Цзинцзи цанькао бао" нашри ХХР нинг марказий иқтисодий ташкилотлари мамлакатнинг оғир саноати кучланишини пасайтириш учун ҳар йили таҳминан 100 миллиард юань (12,1 миллиард доллар) маблағ сарфлашни режалаштирганини маълум қилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар