1 март—Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг олтмишинчи, баҳор фаслининг биринчи куни.

Бугун Бутунжаҳон фуқаролар мудофааси куни ҳамда Гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилишга қарши халқаро кураш куни.

ВОҚЕАЛАР:

1994 йил. Ўзбекистон Республикасида БМТнинг Болалар жамғармаси-ЮНИСЕФ ваколатхонаси очилди.

1992 йил. Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди.

1498 йил. Васко де Гама илк бор Мозамбикка қадам қўйди.

1565 йил. Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига асос солинди.

1869 йил. Дмитрий Менделеев кимёвий элементлар даврий жадвалини тузди.

1928 йил. АҚШда доктор Герберт Эванс витамин—F ни кашф этди.

1947 йил. Халқаро валюта фонди ўз фаолиятини бошлади.

 

УШБУ САНАДА ТУҒИЛГАНЛАР:

1910 йил—инглиз биокимёгари, Нобель мукофоти соҳиби Арчер Жон Портер Мартин,

1915 йил—улуғ ўзбек шоираси Зулфияхоним,

1929 йил—таниқли мунаққид, адабиётшунос олим, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов,

1942 йил—Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али

ва 1950 йил—Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов 1 март санасида таваллуд топган.