Дональд Болдук фикрига кўра, Ливияда миллий бирлик ҳукуматининг ташкил этилишига қарамасдан, мамлакатда махсус кучлар ташаббуси билан чегаралаб қўйилган АҚШ ҳарбий кучларининг аралашувига эҳтиёж туғилади.

Ливия АҚШ нинг ҳарбий ёрдамисиз ушбу Шимолий Африка ҳудудини эгаллаб олган ИШИД экстримистик гуруҳини мустақил ўзи яксон қила олмайди. Бу ҳақда 29 февраль куни The Wall Street Journal газетасининг электрон версиясида АҚШ нинг Африкадами махсус кучлари қўмондони, бригада генерали Дональд Болдук маълум қилди.

Шу ўринда генерал фақатгина ливиялик ҳарбийларга жанговор тайёргарлигини ошириш ва уларга зарур қурол-аслаҳаларни етказиб беришни назарда тутувчи ёрдамчи кучлар ҳақидагина гапирди. АҚШ махсус кучлари Ливия ҳудудида мустақил ҳарбий операциялар олиб бориши эҳтимоли хусусида маълумот бермади.