Бишкекдаги “Зеленстрой” маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органи ёзги мавсум учун шаҳарни кўкаламзорлаштиришга киришди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ҳокимлиги сайти маълум қилди.

Ташкилот ходимлари шаҳарнинг марказий жойлари ва боғларда 427 дона нинабарг туридаги дарахтларни экишди.

Жорий йилнинг февраль-май ойлари ичида Бишкекнинг марказий жойларида 395 дона нина ва ёйиқ баргли дарахтлар, 70 та бутазор, 108,6 минг шох девор ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, режада 4695 дона дарахтни буташ ва 40 тасини кесиб ташлаш кўзда тутилган.

2016 йилнинг май ойида “Зеленстрой” 2,9 млн дона бир мавсумлик гул кўчати экишни режалаштирган.