DS маркаси 402 қувватли электрокупени тақдим этди

Технология 01 Март 2016 1431

Citroen компаниясининг DS маркаси 402 қувватли электр концепт кари — E-Tence’ни тақдим этди. Купенинг илк намойиши март ойи бошида Женевада ўтказиладиган автосалонда бўлиб ўтади.

Прототипнинг умумий узунлиги 4,12 метр, эни – 2,08 метр, баландлиги эса 1,29 метрни ташкил этади. Спорткар олд ва орқа тарафдан икки тиркамали подвескалар билан таъминланган.

Ушбу янги машина электр агрегат билан бойитилган бўлиб, у 402 от кучини бера олади. Двигатель мажмуадаги литий-ионли батареядан қувват олади. DS E-Tence юз километр тезликка тўрт сонияда чиқишга муваффақ бўлади. Унинг максимал тезлиги соатига 250 км. ни ташкил этади.

Прототипни 2014 йил Париж автосалонида намойиш этилган Citroen Divine DS хэтчбеки услубида шакллантиришди. Бундан ташқари, прототипнинг орқа дизайнерлик ечимлари 1955 йилда ишлаб чиқарилган Citroen DS машинасидан олинган.

DS E-Tence купеси LED чироқлар билан таъминланган бўлиб, улар 180 даража бурчакда жойлаштирилган. Айтишларича мазкур технологиядан келгуси ишлаб чиқарилувчи автомобилларда фойдаланилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 23047 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11756 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82370 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 975 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 745 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 426 Спорт
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 842 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 1796 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 1417 Жамият
Кўпроқ янгиликлар