Фарғона ва Қашқадарёда ёш мутахассислар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Ўзбекистон 01 Март 2016 1522

Фарғонада ўтказилган ахборот технологиялари ва коммуникация соҳаси мутахассисларини иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган ярмаркада 33 корхона, ташкилот ва муассаса ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди. Университет ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 300 дан ортиқ битирувчисига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. 60 га яқин ёш мутахассис билан шу ернинг ўзида меҳнат шартномаси имзоланди.

Ана шундай “Таълим ва мутахассислик” кўргазмаси ва бўш иш ўринлари ярмаркаси Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида ҳам ўтказилди. Унда ахборот-коммуникация технологиялари йўналиши бўйича университет ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ёшлар соҳага дахлдор корхона ва ташкилотлар тақдим этган бўш иш ўринлари билан танишди.

–Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳикмат Сафаров. – Ўтган ўқув йилида 220 дан ортиқ битирувчининг 97 фоизи ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларга ишга жойлашди. Бугунги ярмарка ҳам иш берувчи ва ёш мутахассислар ўртасида самарали ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ёзади Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар