Икки балиқчи Филиппин қирғоқлари яқинидан бортида мумиё бўлган яхта топиб олишди, деб хабар беради The Independent.

Яхтанинг мачтаси синган ҳолда бўлган, мумиё эса кема бошқарув хонасидан (рубка) топилган.

Маълум бўлишича, вафот этган 59 ёшли капитан немис саёҳатчиси бўлиб, яхтага 20 йилдан бери эгалик қилган ва у билан ярим миллион денгиз милини сузиб ўтган.

Унинг ўлими куни ва сабаби ҳали аниқланмаган, лекин полициянинг тахминига кўра, капитан юрак хуружи туфайли вафот этган.