Американинг Forbes журнали сайёрамизнинг 2016 йилдаги энг бадавлат одамларнинг 30-юбилей рўйхатини эълон қилди. Рўйхат бошини бу сафар ҳам Microsoft компаниясининг асосчиларидан бири Билл Гейтс эгаллади. Журнал унинг бойлигини 75 миллиард доллар деб баҳолади.

Иккинчи ўринда эса, Zara тармоғининг асосчиси, испаниялик тадбиркор Амансио Ортега эгаллади, унинг бойлигини эса журнал 67 миллиард доллар деб баҳолади. Учинчи ўрин америкалик сармоядор, Berkshire Hathaway асосчиси Уоррен Баффетга насиб этди ва унинг ҳисоб рақами эса 60,8 миллиард долларга тенг.

Тадбиркорларнинг топ-бешталигига мексика телемагнати Карлос Слим (50 миллиард доллар) ва Amazon нинг асосий акционери Джефф Безос (45,2 миллиард доллар) ҳам кирган.

Энг бадавлат тадбиркорлар ўнталигига қуйидаги одамлар киритилди: Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг (44,6 миллиард доллар), Oracle асосчиларидан бири, директорлар кенгаши раиси ва корпорациянинг технологиялар бўйича директори Ларри Эллисон (43,6 миллиард доллар), Bloomberg агентлиги асосчиси, собиқ Нью-Йорк ҳокими Майкл Блумберг (40 миллиард доллар), сармоядорлар ва ака-укалар Чарльз ва Дэвид Кох (39,6 миллиард доллардан ҳар бири).